Тиббий маданият аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш асоси

/
Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросига мувофиқ вилоятда амалга оширилаётган ишлар, депутатлар томонидан жамоатчилик назоратининг йўлга қўйилганлиги ва галдаги вазифалар муҳокамасига бағишланди. Унда депутатлар билан бирга тиббиёт муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ОАВ вакиллари ҳамда партия фаоллари иштирок этишди.
Тадбир иштирокчиларининг фикрича, она ва бола саломатлиги тиббиёт ходимлари томонидан амалга ошириладиган тиббий хизматгагина боғлиқ бўлиб қолмайди. Биринчи навбатда, фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтиришга эришишимиз лозим. Бунинг учун ҳар бир оилага кириб бориб, аввало, оналар соғлом ҳаёт кечириши лозимлиги, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш ўз қўлимизда эканлигини тушунтириш, саломатлигимиз омилларидан бири бўлган спортнинг оммавийлигини барча жойларда таъминлаш зарур.
Андижон ва Избоскан туманларида йилнинг ўтган даврида бу борада бир қатор ибратли ишлар амалга оширилгани, партиямиз сафидаги тиббиёт ходимларининг кенг жамоатчилик орасида тарғибот ишларини самарали ташкил этаётгани қувонарли. “Соғлом она — жамият келажаги”, “Болаларга эътиборли бўлинг” лойиҳалари доирасида ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар натижасида 120 нафардан ортиқ беморларда аниқланган касалликларни даволаш ишлари олиб борилди, туғиш ёшидаги аёллар учун давра суҳбатлари ташкил этилди.
— Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш кўп жиҳатдан оналарга боғлиқ, — дейди Андижон туманидаги “Раввоти” ҚВП мудири Зарифахон Ёқубова. — Шуни назарда тутиб, оилаларда тиббий маданиятни юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказиш доимий ишимизга айланган. Шу мақсадда фуқаролар тушуниши осон бўлган тарқатма материаллар ҳар бир оилага етказилмоқда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари, айниқса, маҳалла маслаҳатчилари билан ҳамкорлигимиз ишимизни осонлаштирмоқда. Чунки оиладаги маънавий муҳит, оналарнинг соғлом турмуш тарзига бўлган муносабатини ўрганиш бу борада муҳим аҳамият касб этади. Жойлардаги хотин-қизлар қўмиталари билан вояга етган қизларни оилага тайёрлашга қаратилган тадбирлар ташкил этилаётгани ҳам ўз самарасини бермоқда.
Йиғилишда депутатлар томонидан долзарб вазифалар белгилаб олинди. Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида соғлом авлодни тарбиялаш йўлида олиб борилаётган ишларни янада жонлантириш, маҳаллалардаги мавжуд спорт иншоотлари фаолиятини кучайтириш, “Оила дорилфунунлари”да ёш оналар учун ўқув машғулотлари ташкил этиш режалаштирилди.
Акбаржон НАЗАРОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Куни кеча “Ўзбеккино” Миллий агентлиги киностудияларида ишлаб чиқарилаётган тарихий ва замонавий мавзудаги бадиий фильмлар, шунингдек, ...
01 янв 1970
Сўнгги пайтларда телеканалларимиз сони кўпайиб, турфа телеканалларда маза-бемаза кўрсатув ва телевикториналар оммалашиб бораётгани ҳеч кимга сир эм...
01 янв 1970
Фотима Собирова (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) 27 ёшида Саид Тожиевга турмушга чиқади. Орадан вақт ўтиб, оилада ўғил туғилади....
01 янв 1970
Маълумки, ер юзида беш мингга яқин тил ва лаҳжалар мавжуд бўлгани ҳолда атиги юзга яқин тил давлат тили мақомига эга....