Масъулиятни ҳис қилиб ишлаш муваффақиятлар мезони

/
Сиёсий партиянинг дастурий ғоя ва мақсадларини рўёбга чиқаришда асосий механизмлардан бири саналган депутатлик гуруҳларининг ташаббускорлик руҳида, масъулиятни янада чуқур англаб ишлаши давр талабига айланган.
Партиялараро рақобат тобора кучаяётгани, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси ортаётгани ҳам масъулият билан ишлашни тақозо этади. Айтиш керакки, халқ депутатлари Боғот туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи ҳам қонуний ваколат ва имкониятлардан фойдаланиб, ҳудуд аҳолиси, сайловчилар ишончини оқлаш учун ўз зиммасидаги вазифаларни намунали тарзда уддалашга ҳаракат қилмоқдалар.
Депутатлик гуруҳи ташаббуси билан партиямизнинг “Таълим муассасаларида ижтимоий тенглик” лойиҳаси доирасида жойларда йўлга қўйилган ишлар кўпчиликнинг диққатини жалб этмоқда. Буни фуқароларнинг депутатлик гуруҳига қилган мурожаатлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Депутатлик гуруҳи аъзоси Муҳаббат Абдуллаеванинг саъй-ҳаракати билан тумандаги маиший хизмат ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқитувчи ва ўқувчиларининг таълим даргоҳида бир хил форма кийиш тартибига тўла риоя қилишаётгани тумандаги ўқув муассасаларига намуна бўлаяпти.
Шунингдек, “Дехқонбозор” қишлоғида истиқомат қилаётган фуқароларнинг депутат М.Абдуллаевага қилган мурожаати асосида жамоатчилик иштирокида олиб борилган ўрганишлар ва амалий ишлар натижасида “Осиёп” маҳалласида жойлашган 30-умумтаълим мактабида ҳам ўқувчиларнинг мактаб формаси жорий этилди. Тумандаги 1, 7-сонли умумтаълим мактабларида, иқтисодиёт ва енгил саноат касб-ҳунар коллежларида ҳам ўқувчиларнинг ягона ўқув формаси жорий қилиниши юзасидан депутатнинг ташаббускорлиги ўз самарасини бериб, ўқувчилар янги ўқув йилидан бошлаб таълим даргоҳида форма кийишлари режалаштирилди.
Депутатга “Ашхабод” маҳалласи фуқаролари томонидан билдирилган яна бир таклифга кўра, туман йўл хўжалиги, пудрат-таъмирлаш, фойдаланиш корхонасига депутатлик сўрови киритилиб, маҳалла билан маиший хизмат ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи оралиғидаги 7-8 километр масофадаги йўлни капитал таъмирлаш ва пиёдалар учун йўлак қурилиши ҳамда коллеж ёнида пиёдалар ўтиш жойини белгилаш ишларини жорий йилнинг 3-4-чорагида амалга ошириш режалаштирилди ва 2016 йилнинг манзилли дастурига киритилди.
— Депутатлар ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда ўз масъуллигини яхши англайдилар, — дейди депутатлик гуруҳи аъзоси Муҳаббат Абдуллаева. — Туманимизда узумчиликка ихтисослаштирилган “Деҳқонбозор” қишлоғи 2016 йилда 5 ярим миллиард сўмлик узум экспорт қилишни режалаштирган. Ҳосилни турли касалликлардан сақлаш мақсадида туман ҳокимлигининг кўмаги билан Наманган вилоятидан зарур дори воситалари олиб келинди ва айни пайтда узумзорларга агротехник ишловлар берилмоқда.
Миллий қадриятларни улуғлаб, депутатлар партиянинг “ёш адолатчилар”ини жалб қилган ҳолда, ҳар ойнинг жума куни Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Екатрина Лабуркина, Дурдибой Рўзимбоевларнинг хонадонларида бўлиб, уларга ҳам ёрдам кўрсатмоқдалар. Бу азиз инсонлар юртимиз аҳлининг бир-бирига меҳр-оқибатли экани туфайли ободликлар ортаётганини шукроналик билан эътироф қилдилар.
— Депутатлик гуруҳимиз аъзолари сайловчилар билан ҳамнафас бўлиб, улар билан биргаликда тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказишмоқда. Учрашувлар жараёнида уларни қийнаётган муаммолар ечимини топишга алоҳида эътибор қаратмоқдалар, — дейди депутатлик гуруҳи раҳбари Қаҳрамон Раҳимов. — Ўнлаб мавзуларда тадбир ва давра суҳбатлари, кўрик-танловлар ўтказилди. Жумладан, коллеж ўқувчилари ўртасида “Сиз қонунни биласизми?”, ”Она табиатни асрайлик!” мавзуларидаги кўрик-танловлар, “Эъзоз ва эътибор” лойиҳаси доирасида “Савоб ишни ҳар ким ҳар кун қилиши керак”, ”Қадр — улуғ, хотира — муқаддас”, “Ватан келажаги ёшлар қўлида” ва бошқа мавзуларда ўтказилган тадбирлар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий онгини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Айни кунларда депутатлар “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида сайловчилар орасида тарғибот ишларини кўтаринкилик билан ташкил этмоқдалар.
Мухтасар айтганда, депутатлик гуруҳи аъзолари зиммаларидаги масъулиятни ҳис қилган ҳолда, ҳар жабҳада ташаббускорлик ва ишчанлик руҳида фаоллик кўрсатишаяпти.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий асосини таъминлайдиган, демократик талаб ва стандартларга мос келадиган қонунчилик базаси яратилди....
01 янв 1970
Маҳсулотларни пластик карточка орқали харид қилганимизда баъзан сотувчи томонидан нархлар сунъий равишда оширилишига гувоҳ бўламиз....
01 янв 1970
Чоршанба — Электорат билан юзма-юз мулоқот