Қўшнилар ҳушёр бўлса...

/
Деҳқон — ер султони, дейди доно халқимиз. Чиндан ҳам, ер билан тиллашган, унга меҳр берган киши борки, ўз олдига қўйган мақсадига эришади. Албатта, бунда деҳқоннинг экаётган экини ва ундан кўзланган мақсад ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ҳеч қаерда ишламай, яқинларининг ёрдами билан кун кечиришга одатланиб қолган гурланлик ўулом Сапармуродов (мақоладаги исм-фамилиялар ўзгартирилган)нинг бўш вақти кўп бўларди. Кунлардан бир кун у “Ҳаш-паш дегунча ярим аср умрни яшаб қўйибман-а, нима қилиб бўлса ҳам, пул топмасам бўлмайди. Оилада ҳурматим йўқолиб бораяпти”, деб ўйлаб ўтириб, хаёлига келган “ажойиб” бир фикрдан хурсанд бўлиб кетди...
ўулом ҳовлисининг боғ томонига маккажўхори экишни кўзлаб турганди. Шу экин орасига таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган “каннабис” ўсимлиги уруғини сочиб, ўз “деҳқон”чилигини бошлаб юборди. Мазкур турдаги ўсимликни экиш, етиштириш ва тарқатиш Ўзбекистонда тақиқланганлигини билса-да, ўз фикридан қайтмади.
— Аввалига “кайфиятни кўтарувчи” бу ўсимликни маҳалладаги танишларимга текинга бераман, уёғига “пул”нинг ўзи мени “излаб” келади, — деб ўйлади у.
Дастлаб маккапоялар орасига ташлаган уруғдан олинган “ҳосил”ни ўзи “татиб” кўрди. Яъни “каннабис” ўсимлиги япроғини қуритиб, сигарета шаклида истеъмол қилиб кўрди. Қараса, ҳосил пишиғига озроқ бор экан. Ҳечқиси йўқ, кутади.
Ўсимлик тўлиқ пишгач, томири билан узиб олиб, молхонаси ёнидаги омборхонага олиб бориб, қуритди ва поясидан баргларини ажратиб олиб, қоғозга ўраб, яшириб қўйди. Энди буларни ўтказадиган мижоз топса бўлгани.
Мижозни узоқ вақт қидирмади. Маҳалладоши Раҳим аканинг тўйида танишган ва бирга улфатчилик қилган Дилшод Бобораҳимов билан баҳам кўргиси келди. Ўшанда дастурхондаги ноз-неъматлардан кўнгли тўлмаган икки “дўст” маросимдан чиқиб, туман марказидаги ошхонада базму жамшидни давом эттиришганди. Унда янги таниши Дилшоднинг ҳисобидан байрам уюштирилганди. Ана энди “мен дўстимни ҳотамтойликда ортда қолдираман” деб ўйлаган ўулом Дилшодни қишлоқдаги коллектор оқиб ўтган пахта даласи бўйига олиб борди. Иккаласи гиёҳвандлик моддаси солинган сигаретани хуморидан чиққунча чекишди.
Дилшод Бобораҳимов келаси ҳафтада яна бир танишини ўуломнинг олдига етаклаб келди. Шу алфозда Дилшоднинг таниши бошқа дўстини, у эса яна аллакимни ўуломнинг ёнига олиб келди. Кайфиятни сунъий равишда кўтарувчи бу ўсимлик, аниқроғи уни экиб, етиштирган “деҳқон”нинг довруғи бутун қишлоқ бўйлаб тез орада тарқалиб кетди.
Бир куни ўулом ҳамтовоқлари билан чойхонадан маст ҳолда чиқиб кетаётганди. Йўлда ён қўшнилари Тожимурот ва Қобилни учратиб қолди. Жонкуяр маҳалла фаоллари ўуломни тўғри йўлга бошлаш ниятида эди. Бир муддат уёқ-буёқдан суҳбатлашишгач, гапнинг индаллосига ўтишди. ўуломга ҳовлисида бу турдаги зарарли воситани экиши, тарқатиши нотўғри эканлиги, яхшиси вазият янада чигаллашмасидан хонадонида ноқонуний равишда сақлаб келаётган гиёҳвандлик воситасини ўз ихтиёри билан туман ИИБ ходимларига бериши лозимлигини тушунтиришди.
Шундан сўнг ўулом ўзига келиб, қилиб турган номақбул ишидан уялди, маҳалладошларининг маслаҳатларидан тўғри хулоса чиқарди ва ўз ихтиёри билан ИИБ ходимларига уйида яшириб қўйган гиёҳвандлик воситаси ва унинг поялари, уруғини топширди.
Жиноят ишлари бўйича Гурлан туман суди ашёвий далил сифатида эътироф этилган 8.21 грамм гиёҳвандлик воситасининг экспертиза тадқиқоти жараёнида сарфланганидан қолган қисми, 12.11 грамм “каннабис” ўсимлигининг пояси, 0.06 грамм уч дона “каннабис” ўсимлигининг уруғи ҳамда гиёҳвандлик моддалари туркумига кирмайдиган 1.13 грамм қорамтир рангдаги ҳидсиз моддаларни тегишли тартибда йўқ қилишни лозим топди. Шунингдек, айбланувчи ўулом Сапармуродовга нисбатан уч йилу олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Хулоса ўрнида яна бир муҳим масалага эътибор қаратсак. Бир болага етти маҳалла — ота-она, деб бежиз айтилмас экан. Бу вазиятда мақолни бола эмас, бир “адашган инсон”га жумласи билан ўзгартирса ҳам бўлади, назаримизда. Агар қўшнилари ўуломни тўғри йўлга солишмаганида, “бизга нима, қилмишига яраша жазосини олади-да” мазмунида фикрлашганида, қишлоқда гиёҳвандлик моддасига ружу қўйганларнинг сафи кенгайиб, ўуломнинг жинояти ва унга белгиланган жазо чораси ҳам тобора оғирлашиб борармиди?..
Демак, маҳалламиз, юртимиз тинчлигига ҳар биримиз бирдек дахлдор эканлигимизни унутмаслигимиз даркор.

Раъно КАМАЛОВА,
Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди судьяси
Саодат ЖАББОРОВА,
«Adolat» мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ёхуд йўл-транспорт ҳодисасидан жабрланган фуқароларнинг манфаатлари ҳимоя қилинмайди... (ми?)...
01 янв 1970
Айни кунда ишнинг кўзини биладиган тадбиркорларга давлатимиз томонидан катта имкониятлар яратилмоқда. ...
01 янв 1970
Куни кеча, Конституция байрами билан бир кунда Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини нишонладик. ...
01 янв 1970
Одам савдоси бугунги кунда дунё халқларини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан бирига айланди. ...