Қадрли байрам — бахту саодатимиз тимсоли

/
Мамлакатимизда партиялараро соғлом рақобат шароитида фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам фуқаролик жамиятини қуриш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш ва ўз электорати манфаатларидан келиб чиқиб, бутун халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, мамлакатимиз ёруғ келажаги учун ўз мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этишга интилмоқда.
Айни кунларда қорақалпоғистонлик партия фаоллари томонидан Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қароридан келиб чиқиб, халқимиз, бутун миллатимиз учун энг улуғ ва энг азиз байрам — истиқлолимизнинг йигирма беш йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилмоқда.
Бу қутлуғ байрамни кутиб олар эканмиз, қалбимизда истиқлолнинг биз учун чин маънодаги бахт эшикларини очган, тенглар ичида тенг бўлиш имконини берган қадрли ва мўътабар неъмат эканлигини яна бир бор англаб етамиз.
Қарорда таъкидлаб ўтилганидек, бундан 25 йил олдин ўз мустақиллигимизни қўлга киритиб, аввало миллий давлатчилигимизни тиклаганимиз, жаҳондаги мустақил ва суверен давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаганимиз, ўзини оқламаган эски, мустабид тузумдан бутунлай воз кечиб, чуқур ўйланган, миллий манфаатларимизга тўла жавоб берадиган ислоҳотларга асосланган, бутун дунёда “ўзбек модели” деган ном билан тан олинган тараққиёт стратегиясини амалга оширганимиз бугунги кунда биз танлаган, ўзимизга хос ва ўзимизга мос ривожланиш йўлининг нақадар тўғри ва ҳаётий эканини тасдиқлаб бераётганлиги бугун Қорақалпоғистон аҳли ҳаётида ҳам ўз тасдиғини топмоқда.
Бир пайтлар қуш учса қаноти куйган Устюрт кенгликларида барпо этилган асримизнинг гигант корхоналари, яратилаётган кенг имконият ва шароитлар натижасида кўплаб тадбиркорлик субъектлари ва қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришда етакчи кучга айланган фермер хўжаликлари, Қорақалпоғистон иқтисодиётининг юксалиши ва халқимиз турмуш фаровонлигининг кундан-кун ортишига ва шу орқали мустақил мамлакатимиз жаҳоннинг тараққий топган давлатлари қаторидан муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилмоқда.
Юртимизда энг бебаҳо неъмат саналган тинчлик-осойишталик туфайли эришаётган барча ютуқларимиз ҳар бир юртдошимизга қувончу ғурур бағишлаши, шу кунларга етганимизга шукрона айтишга ундаётгани, шубҳасиз.
Бугунги кунда жонажон Ўзбекистонимизда спорт, адабиёт ва санъат, илм-фан ҳамда бошқа турли соҳаларда яратилаётган кенг имкониятлар мамлакатимизнинг таянчи ва суянчи ҳисобланган ёшларимиз қалбига фахр-ифтихор, янгидан-янги марраларни забт этишга қанот бағишламоқда.
Мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллик байрами билан боғлиқ тарғибот тадбирларимизда “Гўзал ва бетакроримсан Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган чора-тадбирларни амалга ошириш, мустақилликнинг қадр-қиммати ва муқаддас неъмат эканлигини аниқ фактлар ва ҳаётий мисоллар билан аҳоли кенг қатламига етказиш, ёшларимиз қалбига гўзал ва бетакрор, муқаддас Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғуларини сингдириш асосий вазифамиз саналади.
Албатта, ушбу мақсадларни амалга оширишда мустақиллигимиз туфайли қайта тикланган минг йиллик қадриятларимиз, муқаддас динимиз ва давлат тили мақомига эга бўлган она тилимизнинг кенг имкониятларидан унумли фойдаланишимиз даркор.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон ҳудудий ташкилоти таркибидаги тузилмалар, маҳаллий Кенгашларда фаолият юритаётган партия депутатлари, фаоллар ва ҳар бир сафдошимиз қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш, энг улуғ, энг азиз байрамимизни муносиб кутиб олишда фаол қатнашишни катта шараф ва юксак бурч, деб англамоқда.
Ривож ОТАРБОЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси ўринбосари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Жорий йилнинг 7 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб...
01 янв 1970
Мамлакатимизда қизғин давом этаётган сайлов кампаниясининг муҳим босқичида партиялараро сиёсий рақобат янада кучаймоқда. ...
01 янв 1970
Илм-фан ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган аёлларимиз таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда фаол қатнашмо...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан жойларда аҳоли билан ўтказилаётган бевосита мулоқотлар, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантир...