Ватан ҳимоячилари улғаймоқда

/
Жиззах шаҳрида касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари ўртасида анъанавий “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг республика якуний босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият ва спорт ишлари, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилаётган мазкур мусобақада Қорқалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан ғолиб бўлган 140 нафар ёшлар иштирок этди. Улар мерганлик, югуриш, турникда тортиниш, граната улоқтириш, тўсиқли йўлаклардан ўтиш, жой топографияси каби ҳарбий-спорт ҳамда ҳуқуқий тайёргарлик, хорижий тил билимдонлиги сингари шартлар бўйича ўзаро беллашдилар.
Мусобақада ҳар бир тур бўйича жамоаларнинг эпчиллиги, руҳий-маънавий баркамоллиги ҳамда жисмоний тайёргарликлари синовдан ўтказилди.
— “Шунқорлар” мусобақасини ўтказишдан асосий мақсад, — дейди “Камолот” ЁИҲ вилоят бўлими кенгаши раиси Ориф Шукуров, — Ватанни ҳимоя қилиш, эл-юрт тинчлигини сақлашга қодир мард ва жасур ўғлонларимизнинг шижоатини яна бир бор синовдан ўтказиш, қолаверса, Миллий Армиямиз сафларига ҳар жиҳатдан етук аскар ва зобитларни етказиб беришдан иборатдир. Зеро, ана шундай олий мақсадларни кўзлаб, мустақиллик йилларида барча соҳалар қатори ҳарбий соҳада ҳам олиб борилган тизимли ислоҳотлар туфайли Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилиш Ўзбекистоннинг ҳар бир ўғлони учун нафақат конституциявий бурч, балки орзу қилишга сазовор касбга айланди.
Мусобақа натижаларига кўра, Наманган қурилиш ва дизайн касб-ҳунар коллежининг “Лочинлар” жамоаси биринчи, Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти қошидаги 2-академик лицейнинг “Алпомиш” жамоаси иккинчи, Нукус давлат педагогика институти қошидаги 3-академик лицейнинг “Амир Темур ворислари” жамоаси учинчи ўринни қўлга киритишди.
— Мусобақада ҳарбий соҳага оид билим ва тушунчаларимизни янада бойитиш билан бирга, юртимизнинг турли вилоятларидан дўстлар орттирдик, қизиқарли маданий-маърифий тадбирларда иштирок этдик, — дейди “Лочинлар” жамоаси сардори М.Ҳабибуллаев. — Биз, ёшларнинг замонавий билим олишимиз, ўзимиз қизиққан соҳада истеъдодимизни намоён этишимиз учун кенг шароитлар яратиб бераётган Президентимиздан миннатдормиз.
ўолиблар кубок, диплом ва ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Муқимбой ИСМОИЛОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Медиа-тур доирасида халқ таълими вазири ўринбосари Д.Кенжаев ва бошқалар иштирокида брифинг ташкил этилди....
01 янв 1970
Ўзини ҳурмат қилган, ишнинг кўзини билган тадбиркорнинг олтин қоидаси бўлади: “Мижоз ҳамиша ҳақ. Мижознинг кўнглига йўл топиш — устувор...
01 янв 1970
Абдулла Қодирийни яхши кўрмай бўладими? Абдулла Қодирийдан ҳайратланмай бўладими? Абдулла Қодирийни қайта-қайта ўқимасдан бўладими?...
01 янв 1970
Хабарингиз бор, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, республикамизнинг барча халқаро аэропортларида жисмоний шахслар учун икки йўлакли тизим, яъни &ldq...