Ватанимнинг гуллаб-яшнаши учун мен нима қилдим?

/
Сафдошимиз — танлов ғолиби
Андижонлик партиядошларимиз орасида тиббиёт ходимлари кўпчиликни ташкил этади. Улар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга турли тадбирлар ва партиявий ишларда ҳам доим фаол. Қўрғонтепа тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси Марғубахон Каримова ана шундай сафдошларимиздан бири.
Тиббиёт ҳамшираси учун беморларнинг нигоҳларида умид нурларини кўриш қувончли ҳолатдир. У беморларни нафақат билими, балки ширин сўзи, хушмуомалалиги билан ҳам даволайди.
Марғубахон Каримова ана шундай фазилатлари билан қисқа вақт ичида жамоада ҳурмат-эътибор топди. Яқинда билимдонлиги, заковати, ўз касбига садоқати туфайли “Ҳамшира — 2016” кўрик-танловининг барча қуйи босқичларидан ўтиб, вилоятда биринчи ўрин соҳиби бўлди ва танловнинг республика босқичида иштирок этиш имконини қўлга киритди.
— Мамлакатимизда биз, ёшларга бўлган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида қанча гапирсак оз. Ушбу эътибор ва ғамхўрликлар айни вақтда барчамизни ташаббускорликка, амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этишга ундайди, — дейди М.Каримова. — Мен ҳам элимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилиш билан бирга халқ орасида бугунги сиёсатимиз, эришаётган ютуқларимиз ва юртимизнинг порлоқ келажаги хусусида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб боришни ўз фуқаролик бурчим, деб биламан.
Акбаржон НАЗАРОВ,
“Adolat” мухбири

Эртанги кун бизники, марра бизники!
Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама етук, интеллектуал ривожланган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, айни пайтда, мустақил ва ижодий фикрлашга қодир, юксак салоҳиятли қилиб вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирликлари ҳамкорлигида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Эртанги кун бизники, марра бизники!” шиори остида ташкил этилган илмий маърузалар танлови ҳам ана шундай эзгу мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
“Таълим тўғрисида”ги қонун ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ижроси доирасида, республикамизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига ёшларни кенг жалб этиш, уларнинг иқтидори, илмий салоҳияти ва истеъдодидан унумли фойдаланиш, замонавий техника ва технологияларга бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда қўллаб-қувватлаш, уларда ижодий тафаккур ва яратувчанлик қобилиятларини янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур танловнинг республика босқичи Тошкент молия институтида бўлиб ўтди.
Қувонарлиси, 6 та йўналиш бўйича ўтказилган мазкур танловнинг якуний босқичида партиядошимиз, Бухоро давлат университетининг 3-босқич талабаси Дилбар Расулова ўз илмий мақоласи билан қатнашиб, хизмат кўрсатиш йўналишида биринчи ўринни қўлга киритди.
— Танловда “Сайёҳлар эҳтиёжларини қондиришда ахборот технологияларидан фойдаланиш” сарлавҳали илмий мақолам билан иштирок этдим, — дейди Дилбар Расулова. — Унда мамлакатимизга сайёҳларни янада кенгроқ жалб қилиш мақсадида туризм инфратузилмасини ривожлантириш, сайёҳлик иншоотларини барпо этиш ва реконструкция қилиш, сайёҳликнинг транспорт инфратузилмасини тараққий эттириш, ҳудуддаги туристик маршрутлар ва хизматларни такомиллаштириш, сайёҳликнинг янги йўналишларини, маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқиш ҳамда мамлакатимизда бу борада яратилган кенг имкониятлар акс эттирилган. Тадбир давомида иқтидорли тенгдошларимизнинг мазмундор ва тараққиёт учун зарур илмий ғояларга бой маърузалари билан танишиб, бир-биримиз билан фикр алмашдик. Бизга яқиндан ёрдам берган устозлар, танлов ташкилотчиларидан беҳад миннатдормиз. “Эртанги кун бизники, марра бизники!” деган шиор мазмуни қалбу шууримизга янада мустаҳкам сингиб, бизни илҳомлантирмоқда.
Бундай тадбирлар шижоатли йигит-қизларни янада фаол ва ташаббускор бўлишга, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, илм-фан сирларини чуқур ўрганишга, ўзи танлаган соҳада юксак марраларни эгаллашга ундайди.
Обиджон ЗИЁДУЛЛАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон туман кенгаши раиси ўринбосари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“Ромитан” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тадбир ёшларни соғлом эътиқод ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялар таъс...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП социал-демократия мафкурасига таянади ва ижтимоий адолат, эркинлик, бирдамлик, ғояларини илгари суриб, Марказий...
01 янв 1970
2018 йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатимизда 16449 оилада ажрашишлар кузатилган бўлса, шуларнинг 11000 дан ортиғида камида бир нафар ёки ундан ...