Қонунийликни таъминлаш – фаолиятимизнинг асосий мақсади

/
Мамлакатимиз тарихан қисқа муддатда катта ютуқларни қўлга киритди. Бугун Ўзбекистон барқарор ривожланиб, фуқаролар турмуш даражаси тобора юксалиб бормоқда.
Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 1948 йил 10 декабрда эълон килинган Инсон хуқуқлари умумжаҳон декларацияси Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин тасдиқлаган биринчи халқаро ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Ушбу декларацияга Ўзбекистон 1991 йил 30 сентябрда қўшилган.
Шунингдек, миллий қонунчиликнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро нормалар асосида такомиллаштирилиши, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат механизмларининг яратилиши ва уларнинг самарали фаолият кўрсатиши Ўзбекистоннинг ҳуқуқий демократик давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари ҳаракатланиб бораётганлигидан далолат беради.
Фикримиз далили сифатида шуни келтириб ўтиш жоизки, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш институтлари, яъни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази ташкил этилди.
Шунингдек, адлия органларининг Асосий қонунимизда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда улар бузилишининг олдини олиш юзасидан тегишли чоралар қўллашга йўналтирилган фаолияти юқоридаги фикримизга яққол мисол бўла олади.
Бинобарин, Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси томонидан 2016 йилнинг 1-чораги давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Хусусан, 2016 йил 1 апрелига қадар бошқармага фуқаролардан жами 221 та шикоят келиб тушган бўлиб, шундан 93 таси бевосита ўрганиб чиқилиб, ушбу шикоятларнинг 43 таси қаноатлантирилди, 50 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Жумладан, бошқарманинг 2016 йил 1-ярим йиллигига мўлжалланган иш режасига асосан Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Қарши туман ҳокимликларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир қонун ҳужжатлари ҳамда Меҳнат кодекси талабларига риоя этилиши ҳолати, шунингдек, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуннинг амалиётга татбиқ этилиши аҳволи ўрганиб чиқилди.
Туман ҳокимликларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан киритилган тақдимномалар асосида Шаҳрисабз туман ҳокимлигининг 2 нафар, Қарши туман ҳокимлигининг 2 нафар ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-бандига асосан “ҳайфсан” интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Бундан ташқари, бошқармага келиб тушган мурожаатларни ўрганиб чиқиш натижалари бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган айбдор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши таъминланиб келинмоқда.
Мисол учун, бошқарма томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 2016 йилнинг 1-чораги давомида тегишли судларга жами 33 та, яъни 47 735 400 сўмлик даъво аризалари киритилган бўлиб, уларнинг 27 таси, яъни 257 489 900 сўмлик даъво аризалари бугунги кунда қаноатлантирилди.
Жумладан, Қарши шаҳрида яшовчи Худоёр Жўраевнинг “Нахшаб Агротранс” масъулияти чекланган жамияти директори иш ҳақи тўламасдан келаётганлигидан норози бўлиб ёзган шикояти ўрганиб чиқилиб, ўрганиш натижасига кўра, “Нахшаб Агротранс” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2.837.304 сўм иш ҳақи ва 500.000 сўм маънавий зарарни ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди. Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан адлия бошқармасининг даъвоси қаноатлантирилиб, фуқаро Х.Жўраев фойдасига МЧЖ ҳисобидан 2.837.304 сўм иш ҳақи ва 500 000 сўм маънавий зарар ундириш белгиланди.
Шунингдек, Косон туманидаги “Шаҳрисабз” қишлоғида яшовчи фуқаро Ж.Абдуллаевнинг Қарши шаҳар “Сувоқова” филиали ҳисобидан 918.130 сўм иш ҳақи ва 200.000 сўм маънавий зарарни ундириш ҳақидаги аризасини ўрганиб чиқиш натижалари бўйича фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
Бундан ташқари, мазкур аризани ўрганиб чиқиш натижалари бўйича вилоят адлия бошқармаси томонидан Қашқадарё вилояти “Сувоқова” ҳудудий бошқармасига қарашли Қарши шаҳар “Сувоқова” филиали томонидан яна 32 нафар ишчи-хизматчиларнинг иш ҳақлари тўланмасдан келинаётганлиги аниқланиб, натижалар юзасидан уларнинг қонуний манфаатларини кўзлаб, фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига 47.735.400 сўмлик иш ҳақларини ундириш бўйича 32 та даъво аризалари киритилди.
Шу билан бир қаторда, бошқарманинг 2016 йил 1-ярим йиллигига мўлжалланган иш режасига асосан Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Қарши туман ҳокимликлари, шунингдек, Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ва унинг тизимидаги 13 та бўлимларида ўтказилган ўрганишлар натижасида жами 1998 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва айбдор мансабдор шахсларга нисбатан тегишли жазо чораларини қўллаш юзасидан 21 та тақдимнома, 14 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 6 та огоҳномалар киритилди.
Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 51 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 1 нафари эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Масалан, Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятида ўтказилган ўрганиш давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 14 та тақдимнома ва 11 нафар ходимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 43-моддаси билан маъмурий иш қўзғатиш ҳақида тегишли идораларга таклиф киритилди.
Кўрилган таъсир чоралари натижасида Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимларининг 40 нафар ходимига нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.
Шундан кўриш мумкинки, амалдаги қонун ҳужжатлари талабларини бажармаслик, албатта, жавобгарликка сабаб бўлади.
Бу борадаги қонунбузилишларнинг олдини олиш мақсадида бошқарма ва унинг тизимидаги ходимлар томонидан жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни янада ошириш ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий билимларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилинишини ташкил этиш борасида бир қатор ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.
Бошқарма томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида, яъни “Инсон ҳуқуқлари — олий қадрият”, “Инсон ҳуқуқлари — қонун ҳимоясида”, “Бола ҳуқуқлари кафолатлари”, “Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш”, “Ишга қабул қилишда энг кичик ёш”, “Таълим олиш ҳуқуқининг давлатимиз томонидан кафолатланиши”, “Ўсмир. Қонун. Оила” мавзуларида 2016 йил 1-чораги давомида 561 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Жойларда жами 482 марта оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, ушбу тадбирларда жами 22455 нафар тингловчилар қамраб олинди.
Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз эркин фуқаролик жамиятини қуриш йўлида дадил одимлар экан, бу йўлда қонунга итоаткорлик асосий мезон ҳисобланади.
Шухрат ҚЎЧҚАРОВ,
Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Вилоят норкология диспансерига даволанишга ҳам ётқизди, фойдаси бўлмади... 
01 янв 1970
Мантиқан қараганда, ҳеч ким айнан асфальтда акс эттирилган одам оёғи изларидан қадамлаб юриб, дўкон, дорихона ёки хизмат кўрсатиш шохобчасига кириб...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг мурожаатларини ўрганиш ва мав...
01 янв 1970
Турмуш ташвишлари, ҳаёт зарбалари баъзан инсонни руҳий тушкунликка тушириши мумкин. ...