Қуйи бўғиндаги амалий ишлар аҳолининг ишончини оширади

/
Бугун Жиззах вилоятида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг 104 та бошланғич партия ташкилоти фаолият юритмоқда. Сон эмас, сифатни устун қўйган вилоят партия ташкилоти фаоллари қуйи бўғинлар фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратишаяпти. Хусусан, бу борада Жиззах туман партия кенгаши томонидан ибратли ишлар амалга оширилмоқда.
— Ҳозирги кунда 376 нафар сафдошларимиз 8 та БПТга бирлашган, — дейди “Адолат” СДП Жиззах туман кенгаши раиси Элдор Абдурасулов. — Бошланғич ташкилот партиянинг негизи ҳисобланади, ҳар бир БПТ ўзи ишлаётган ҳудудда аҳолининг эътибор ва ишончига сазовор бўлиши партия ишида жуда муҳим саналади. Қуйи бўғин фаолиятини мунтазам яхшилаб бориш мақсадида туман партия кенгаши фаоллари мутахассисларни жалб этган ҳолда семинар-тренинг ва сиёсий ўқувлар ўтказиб келмоқда.
Туман партия кенгаши томонидан бошланғич ташкилотларнинг ҳуқуқ ва ваколатларидан самарали фойдаланиши, партия аъзолари, уларнинг иш жойи ва касбий йўналишидан келиб чиқиб, БПТларда фаол бирлашиши омиллари, корхона ва муассасаларда тузилган БПТлар ишини жонлантириш борасида изланишлар олиб борилаяпти. Бу саъй-ҳаракатларда сафдошларимизнинг қуйидан ташаббус кўрсатаётганлиги эътиборга молик.
Хусусан, туман тиббиёт бирлашмаси қошида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилоти 40 нафар маслакдошимизни бирлаштирган. Улар томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда ўз масъулиятларини чуқур ҳис этган ҳолда астойдил иш олиб боришмоқда. БПТ аъзолари томонидан “Учтепа” қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси ўртасида она ва бола саломатлигини асраш, уларда соғлом турмуш тарзини яратиш, ҳар бир инсон ўзи ва оила аъзолари соғлиғига эътиборли бўлиши, эрта турмуш қуриш, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, оилада тиббий маданиятни шакллантириш каби мавзуларда тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширишди.
— Бошланғич партия ташкилотимиз фаоллари ҳам мутахассис, ҳам сиёсий партия аъзоси сифатида ўз салоҳиятларини намоён қилишга интилмоқдалар. БПТ томонидан “Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш — обод ва фаровон турмушни таъминлашнинг муҳим омили”, “Инсон манфаатлари — олий қадрият”, “Ўз уйингни ўзинг асра”, “Оилада соғлом муҳитни қарор топтиришга ким масъул?”, “Миллий қадриятлар маънавий юксакликка бошлайди”, “Репродуктив саломатлик — соғлом турмуш гарови” каби ўнлаб мавзуларда тадбирлар ташкил этдик, — дейди БПТ фаоли Нодир Холхўжаев. — Аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш, бу борадаги дастурий мақсадларимизни рўёбга чиқаришда БПТ аъзолари муносиб улуш қўшишга ҳаракат қилмоқда. Туман тиббиёт бирлашмасига 390 миллион сўмликдан ортиқ жиҳозлар келтирилиб, амалиётга жорий этилишида БПТ фаолларининг ҳам ҳиссаси бор. Хусусан, рақамли ультратовуш аппарати, кўз касалликларини аниқлаш бўйича офтальмоскоп ҳамда офтальмологик жамланмалар, жарроҳлик асбоб-ускуналари, рентген аппарати, туғуруқхоналарда чақалоқлар бўлими учун жиҳозлар, мониторпоцинта, автоклав аппаратлари, дори-дармонларни сақлаш учун совутгичлар каби янги жиҳозлар ўрнатилди.
Бугун туман тиббиёт бирлашмаси қошида БПТ аъзолари томонидан ёшлар билан ишлаш ва уларни сиёсий жиҳатдан етук қилиб тарбиялаш борасида ҳам яхши тажрибалар тўпланган, дейиш мумкин. Айниқса, ўтказилаётган тадбирларда партия сафини фаол ва ташаббускор ёшлар ҳисобига янгилаш, уларнинг сиёсий билимларини оширишга қаратилган тизимли ишлар ташкил этилиб, натижада маслакдошларимиз сафи кенгаймоқда. Хусусан, БПТ ташкил этилганида уларнинг сони 10 нафар бўлган бўлса, бугунги кунда 40 нафарга етди. БПТ фаоллари хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш, ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, иш ўрганишларига кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратишмоқда. Айни пайтда аҳоли билан ҳамнафас ишлаш, партия ва унинг дастурий мақсадларини қўллаб-қувватловчи фаол хайрихоҳлар сонини кўпайтириш мақсадида БПТ томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалиётга йўналтирилмоқда.
Маърифат МАВЛОНОВА,
Жиззах вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бугун Жиззах вилоятида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг 104 та бошланғич партия ташкилоти фаолият юритмоқда....
01 янв 1970
Партиямиз ғояларининг жойларда кенг тарғиб этилиши билан бирга халқ манфаатларини рўёбга чиқариш борасидаги амалий ишлар ҳудудларда ўз ижобий самар...
01 янв 1970
Партиямизнинг халқчил ғоялари ва мақсадларини ҳаётга татбиқ этиш ҳамда аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишда жойлардаги бошланғич партия ташкилотлари ...
01 янв 1970
Асака тумани ободонлаштириш бошқармасига қарашли “Қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўлими”да ишлаётган 50 нафар ходимнинг барчаси...