Миллий сегментда ижтимоий тармоқлар аҳамиятини кучайтириш зарурати

/
Пойтахтимиздаги Турин политехника университетида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш — муҳим вазифамиз” мавзусида ўтказилган тадбирда партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходимлари, Тошкент шаҳар партия кенгаши фаоллари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита мутахассислари, партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари, таълим муассасаси ўқитувчи-профессор ва талабалари қатнашдилар.
Унда сўзга чиққан иштирокчилар аҳоли, айниқса, ёшларни интернет тармоғи орқали хавф туғдираётган турли экстремистик, террористик, миссионерлик оқимлари, “оммавий маданият” ва бошқа ёт ғоялар таъсиридан асраш, уларда бундай иллатларга қарши маънавий иммунитетни шакллантириш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидладилар.
— Ҳозирги глобаллашган ахборот муҳити шароитида ёшларда ижтимоий-сиёсий жараёнларга тўғри муносабатни шакллантириш, уларга ахборот олиш ва тарқатиш борасида тушунчалар бериш, ёшларда ахборотни саралаш маданиятини юксалтириш ҳамда уларда интернет тармоғи орқали бўлаётган турли ахборот хуружлари ва мафкуравий таҳдидларга қарши ғоявий қарашларини мустаҳкамлаш мақсадида партиямиз фаоллари жамоат ва давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда, — деди Олмазор туман партия кенгаши раиси Мансур Мейликов. — Шуни таъкидлаш лозимки, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда миллий сегментда ижтимоий тармоқлар аҳамиятини кучайтириш мақсадида партиямизнинг “Adolat.uz” сайтида ёшлар форуми ташкил этилган бўлиб, сайтга ташриф буюрувчилар долзарб мавзулар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириши мумкин.
— Мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони жадаллик билан ўсиб бормоқда, — дейди Турин политехника университети талабаси Азиза Тожимуротова. — Албатта, ҳар бир соҳа вакили интернетдан ўзи учун фойдали маълумотларни олиши мумкин. Бироқ сайтларнинг ҳаммасини ҳам маънавий-ахлоқий талабларга жавоб беради, деб бўлмайди. Шу боис ёшларда ахборот олиш ва ундан фойдаланиш маданиятини юксалтириш, хавфсиз интернет муҳитини шакллантириш юзасидан олиб борилаётган ишларни кучайтириш айни муддаодир.
Ёшлар тадбирда намойиш этилган мавзуга доир фильм ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб, интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириш усуллари ҳақида ўз таклифларини баён этдилар.
Феруз ЖЎРАЕВ,
Тошкент шаҳар кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳудудларда ўтказилаётган ўрганишлар, очиқ мулоқотлар чоғида аниқланган муаммоларни ҳал этиш партия депутатларидан алоҳида масъулият ва профессионал...
01 янв 1970
1 март — Зулфия таваллуд топган кун
01 янв 1970
Ватан озодлигини ҳис этиб яшаш, мустақиллик деб аталган буюк неъматдан баҳраманд бўлиб, ўз орзу-мақсадлари, эл-юрт фаровонлиги учун эркин меҳнат қи...
01 янв 1970
Тошкент шаҳрида доимий прописка, айниқса, республикамизнинг бошқа ҳудудларидан келиб, бирор ташкилот, муассаса ва корхоналарда меҳнат фаолиятини юр...