Фуқаролик жамиятининг асоси

/
“Урганчтрансгаз” шўъба корхонасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят кенгаши ташаббуси билан “Юксак ҳуқуқий маданият — фуқаролик жамиятининг асоси” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси масъул ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Урганч давлат университети ўқитувчилари, мазкур корхона ходимлари, партия фаоллари иштирок этишди.
Тадбирда “Урганчтрансгаз” шўъба корхонаси раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Аминбой Аминов республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, халқимиз учун муносиб турмуш шароити яратиш хусусида, юртимизда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш орқали унинг тараққий топган мамлакатлар қаторидан ўрин олаётгани, бу борада фуқаролик институтларидан бири бўлган сиёсий партияларнинг жамият тараққиётида салмоқли кучга эга эканлиги борасида сўз юритди.
Урганч давлат университети тарих факультетининг “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси” кафедраси ўқитувчиси Санжар Саидов “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси”да сиёсий партияларга ижтимоий гуруҳлар манфаатларини ифодаловчи, уларнинг энг фаол вакилларини бирлаштирувчи сиёсий ташкилотлар деган таъриф берилганлиги, фуқаролик жамиятини шакллантириш ва демократик давлат қуришнинг муҳим шартларидан бири, бу — кўппартиявийлик тизими эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Иштирокчилар ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий билимларни ўзига зарур даражада билиши лозимлиги, жамиятда ҳуқуқий маданиятнинг юксалиши ҳар бир соҳада тараққиётга ва тинчликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар. Учрашув давомида қатнашчиларнинг қонун ҳужжатларидаги белгиланган нормалар ҳақидаги саволларига жавоб қайтарилди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

Ёт ғоялардан ҳимоя қилишда қадриятларимизнинг ўрни беқиёс
Ахборот технологиялари тараққий этган бугунги даврда, хусусан, интернет орқали турли ахборотлар жаҳоннинг исталган нуқтасига бир зумда тарқатилиши оддий ҳол бўлиб қолди.
Шу билан бирга, бундай имкониятлар, дунё бўйлаб мафкуравий курашлар кенг тус олганлиги интернет манбаларидан фойдаланишда, айниқса, ёшларда мафкуравий иммунитет шаклланган бўлишини тақозо этмоқда.
Шу боис фарзандларимизни қатъиятли, ўз мустақил фикрига эга инсонлар қилиб тарбиялаш, уларнинг онг-шуурида маънавий бўшлиқ пайдо бўлишининг олдини олиш долзарб масалалар сирасига киради.
Албатта, интернет имкониятларидан миллий манфаатларимизга мос тарзда, жамият тараққиёти нуқтаи назаридан мақсадли фойдаланиш айни муддаодир. Ёшларнинг пухта билим эгаллашга, бой маънавий меросимизни ўрганишга, бунёдкорлик, яратувчиликка иштиёқини кучайтиришга хизмат қилувчи ижтимоий тармоқларни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Айтиш жоизки, интернетда мамлакатимиз ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни кўпайтиришга эҳтиёж ортмоқда.
Ховос туманидаги “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” ижтимоий лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Биз вайронкор ғояларга қаршимиз” мавзусидаги давра суҳбатида ана шулар ҳақида сўз юритилди.
Тадбирда Ховос шаҳарчасидаги маҳалла етакчилари, ички ишлар ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Ховос шаҳарчаси масжиди имом-хатиби, туман партия ташкилоти фаоллари, “Аёллар” ва “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари, БПТ раислари иштирок этишди.
Таъкидланганидек, интернетнинг пайдо бўлиши исталган ахборотни замон ва маконга боғлиқ бўлмаган ҳолда қўлга киритиш имкониятини юзага келтирди. Маълумки, ҳозирги кунда аксарият ёшлар интернетдан фойдаланишади.
— Интернет тез ва арзон ахборот ёки маълумотга эга бўлиш, етказиш ҳамда қайта ишлашда жуда қулай манба эканлиги барчага аён, — деди Ховос шаҳарча маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шербўта Пиримқулов. — Кундан-кунга фойдаланувчилар сони ортиб бораётган мазкур тармоқ дунё бўйлаб ахборотга бўлган эҳтиёжга мос равишда ривожланмоқда. Бироқ, инсон тарбияси, маънавий ахлоқига путур етказадиган, айниқса, унинг онгини турли ёт ғоялар билан зарарлашга қаратилган ахборотлар хуружи ҳам тобора кучаймоқда. Фарзандларимизни замонлар синовидан ўтган қадриятларимиз, умуминсоний аҳамиятга эга бўлган юксак маънавий анъаналаримиз руҳида тарбиялаш, уларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишда ҳаётий ўрин тутади.
Иштирокчилар тарғибот тадбирларини самарали ташкил этишда ҳамкорликда олиб бориладиган ишлар хусусида ҳам фикр алмашдилар.
Тадбир давомида намойиш этилган ҳужжатли фильм барчани янада сергак ва огоҳ бўлишга ундади.
Бахтиёр НУРМАТОВ,
Ховос туман кенгаши масъул ходими

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, қишлоқ ва маҳаллаларда яшаётган аҳолини ташвишга солаётган мавжуд муаммоларни бартараф этиш, халқ билан доими...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан амалий семинар ташкил этилди....
01 янв 1970
Маълумки, ҳар бир сиёсий партиянинг фаолияти ҳақида сўз борар экан, энг аввало, фуқаролар унинг депутатлари олиб бораётган ишларга қараб баҳо берад...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят кенгаши ташаббуси билан Каттақўрғон шаҳар драма театрида партиянинг 25 йиллиги муносабати ...